Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

Педри: "Отам учун шундай қиламан"

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Педро Гонсалес Лопес, кўпроқ Педри номи билан танилган футболчи ўзининг голларни нишонлаш одатига изоҳ берди.

"Мен голларни отам учун шундай нишонлайман. Бир куни мен у билан уйда тушлик қилдим ва унга голлар бағишламоқчи эдим, чунки у болалигимдан ҳар доим ва ҳамма нарсада мен билан бирга эди. Бутун оила кўзойнак тақиб юргани учун биз бу имо-ишорани ўйлаб топдик", - дея футболчининг сўзларини келтиради Barça Reddit.

22 ёшли Педри "Барселона" сафида 2020 йилдан буён тўп тепиб келмоқда, у "Лас-Пальмас"дан 23 миллион евро эвазига "Барселона"га ўтган. 207 та ўйинда футболчи 27 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:00, 20.09.2025.
Ўқилди: 1764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.