Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

А серия. «Милан» «Удинезе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва иккинчи ўринга кўтарилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия А серияси 4-туридан ўрин олган “Удинезе” – “Милан” учрашуви якунланди. Жамоалар Италиянинг Удине шаҳридаги “Блюэнержи” стадионида майдонга тушишди. Мезбонлар мазкур баҳсда йирик ҳисобда мағлубиятга учрашди — 0:3.

Биринчи гол 39-дақиқада “Милан” ҳужумчиси Кристиан Пулишич томонидан киритилди. 46-дақиқада ярим ҳимоячи Юссуф Фофана америкалик футболчининг узатмасидан сўнг ҳисобни оширди. 53-дақиқада эса Пулишич дублга эришди.

Бу ғалабадан кейин “Милан”нинг очколари сони 9 тага етди. “Россонери” А серия жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди. “Удинезе” эса 7 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.

Италия — А серия. 4-тур
20 сентябрь 2025 йил, шанба.
Удинезе (Удине) — Милан (Милан) - 0:3
Голлар: 0:1 — Пулишич (39'), 0:2 — Фофана (46'), 0:3 — Пулишич (53')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:40, 21.09.2025.
Ўқилди: 1202 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик