"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва қайси футболчиларни энг қийин рақиб деб билишини айтди.
Мавзу Чемпионлар лигасидаги рақобат ҳақида эди. "Шаҳарликлар" сардори икки нафар бразилиялик - Винисиус Жуниор ва Родригони айтиб ўтди.
"Чемпионлар лигасидаги энг қийин рақибларми? "Реал Мадрид"дан Винисиус ва Родриго", - деди Бернарду.













