Ламин Ямал France Football талқини бўйича йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
"Барселона" ва Испания терма жамоасининг 18 ёшли вингери "Олтин тўп" маросимида Раймон Копа номидаги совринни қўлга киритди. Испаниялик ушбу совринни кетма-кет иккинчи марта қўлга киритди.
Совринга 21 ёшдан ошмаган футболчилар даъвогарлик қилишлари мумкин. Ямал овоз беришда Пау Кубарси ("Барселона"), Айюба Буадди ("Лилль"), Дезире Дуэ ("ПСЖ"), Эстевао ("Челси" / "Палмейрас"), Дин Хёйсен ("Реал" / "Борнмут"), Майлз Льюис-Скелли ("Арсенал"), Родриго Мору ("Порту"), Жоау Невеша ("ПСЖ") ва Кенан Йилдизни ("Ювентус") ортда қолдирди.













