Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Ўзбекистонда ўсмирлар ўртасида хоккей бўйича янги мавсум бошланади

Баҳо:
+ | -

2025-йил 26 сентябр куни хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси очиқ чемпионатининг янги мавсуми старт олади. Мусобақа хоккей бўйича 10U, 12U ва 14U ёш тоифаларидаги ўсмир жамоалари ўртасида ўтказилади. Ўйинлар мамлакатнинг бош муз саройи — "Humo Arena"да, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги "Family Park" муз майдонида бўлиб ўтади.

2025–2026-йилги мавсумда қуйидаги жамоалар иштирок этади: "Humo Wings" (Тошкент), "Humo Sky" (Тошкент), "Снезжий Барс" (Тошкент), "Шердор" (Самарқанд), "Торнадо" (Шимкент), "СДЮСШ Бинокор" (Тошкент), "Hockey Planet" (Тошкент), "Рахимжан" (Олмаота), "Алма-Ата" (Олмаота).

Ўтган мавсумда чемпионат уч ёш тоифасида — 9U, 12U ва 15U бўлиб ўтган эди. 9U кичик гуруҳида олтин медалларни "Humo-1" (Тошкент) жамоаси қўлга киритган. 12U тоифасида чемпионлик унвонига "Humo Академияси" (Тошкент) сазовор бўлган. 15U катта ёш гуруҳида эса ғолибликни "Туран" (Шимкент) жамоаси қўлга киритган.

Чемпионат ёш хоккейчиларнинг спорт маҳоратини ривожлантиришга хизмат қилади. Бундай мусобақалар келажак авлоди шаклланиши учун пойдевор бўлиб, улар юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қиладиган спортчиларга айланишига ёрдам беради.

Очилиш учрашуви 26 сентябр куни бўлиб ўтади. 14U тоифасидаги дастлабки баҳсда кичик Humo Arenaда "Humo Sky" (Тошкент) ва "Алма-Ата" (Алмата) жамоалари ўзаро куч синашади. Беллашув соат 14:40 да старт олади.

Манба: https://t.me/uz_hockey
Киритилди: 11:57, 24.09.2025.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик