Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон ва Қирғизистон футзал ташкилотлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаси муносабати билан Бишкек шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация аъзолари бугун Қирғизистон футбол иттифоқининг биринчи вице-президенти, Қирғизистон футзал ассоциацияси президенти Нурдин Букуев, Қирғизистон футбол иттифоқи бош котиби Мederбек Сидиков билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида томонлар футзал соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Қирғизистон футбол иттифоқи раҳбарияти Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан самимий муборакбод этди.

— Футбол тараққиёти бўйича Ўзбекистондан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Қўшниларимиз босиб ўтган йўл биз учун мактаб вазифасини ўтайди. Шу боис тажриба алмашиб туриш, мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим, — деди Нурдин Букуев.

Шунингдек, Қирғизистон томони Ўзбекистонда футзал йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳам юқори баҳолади. Мулоқот чоғида томонлар терма жамоалар ўртасида ўртоқлик учрашувлари ва бошқа қўшма тадбирларни ташкил этиш орқали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлашди.

Учрашув якунларида икки томонлама ҳамкорлик бўйича расмий келишув имзоланди.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 16:55, 24.09.2025.
Ўқилди: 773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.