Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Манчестер Сити” Родрига ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби испаниялик ярим ҳимоячи Родри учун муносиб ўринбосар қидирмоқда. Футболчи 2024-йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлишига қарамай, тиззасидан олган оғир жароҳат сабабли 53 та ўйинни ўтказиб юборган эди. Унинг йўқлигида “Сити”нинг ўйин сифати жиддий тушиб кетди. 29 ёшли футболчи жамоанинг сўнгги бешта учрашувида асосий таркибда майдонга тушди, аммо Пеп Гвардиола унинг ўрнига бошқа футболчи қидираётгани айтилмоқда.

CityXtra нашри тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар” “Бавария” футболчиси Александр Павловични сотиб олмоқчи. 21 ёшли футболчи нафақат юқори савияли, балки лидерлик фазилатларига ҳам эга. Бу эса уни “Манчестер Сити”нинг таянч ярим ҳимоя чизиғига мос тушадиган ўйинчига айлантиради.

Павловичнинг “Бавария” билан шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шунга қарамай, “Манчестер Сити”нинг молиявий имкониятлари ушбу трансферни амалга оширишга етарли экани таъкидланмоқда.

Маълумот учун, Павлович “Бавария” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум мюнхенликлар сафида 6 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали Александрнинг қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:30, 25.09.2025.
Ўқилди: 1879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.