Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Винисиус Жуниор испаниялик бизнесменга қарши судда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ла-коруньялик тадбиркорга қарши суд ишини ютиб чиқди. Бизнесмен 2018 йил ноябрь ойида футболчи номи билан бренд рўйхатдан ўтказган эди. Аммо бразилиялик футболчи «Vinicius Jr» савдо белгисини ундан бир йил олдин расмийлаштирган. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манба маълумотига кўра, жавобгар ариза берган вақтда Винисиус унчалик машҳур бўлмаганини ва истеъмолчилар брендни футболчи билан боғламаслигини айтиб чиққан. Бироқ Ла-Корунья суди ҳамда провинция суди футболчи даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, бренд рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш ва суд харажатларини Винисиус фойдасига тўлаш ҳақида қарор чиқарди.

Аввалроқ бизнесмен мазкур ном Рим империяси тарихи ва унинг оиласига алоқадорлигини асос қилиб кўрсатган эди, аммо суд бу далилларни 2023 йилда рад этган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:38, 26.09.2025.
Ўқилди: 1710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик