"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо "Реал Овьедо"га қарши ўйиндан кейин Мадриднинг "Реал" клуби ҳақидаги саволга жавоб берди.
Каталония гранди 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, "қаймоқранглилар" билан орадаги фарқни яна 2 очкога қисқартирди. Хаби Алонсо жамоаси Ла Лиганинг олти туридан кейин 18 очко, "кўк-анорранглилар" эса 16 очко тўплаган.
"Реал" - жуда кучли жамоа, ажойиб футболчилар ва янги мураббийга эга. Чемпионатда бизни қийин кураш кутмоқда. Чемпионлик учун ким билан курашишимизни билмайман, аммо ғалаба учун қўлимиздан келганини қиламиз," - деди Араухо ўйиндан кейинги интервьюсида.













