Жума оқшомида “Ал-Иттиҳод” ўз майдонида “Ан-Насср”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Жидда жамоасининг юлдуз футболчиси Карим Бензема ўйиндан кейин ёмон кайфиятда эди. Журналистнинг ўзининг эски суратига дастхат беришни илтимос қилгани французга манзур бўлмади.
— Ҳазил қилмоқчимисиз? — деб сўради норози Бензема журналистдан. "Йўқ, бу тенденция", деб жавоб берди аёл.
"Трендингиз ва маркерингизни йиғиштиринг", деди Бензема. Охир оқибат, француз дастхат қўймади.













