Кириш Регистрация

Дембеле «Олтин тўп»ни қўлга киритгандан сўнг уни энг кўп ҳаяжонлантирган табрик ҳақида гапирди

Баҳо:
+1 | -

Франция терма жамоаси ва «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле «Олтин тўп»ни қўлга киритгандан кейин унинг қалбини энг кўп жунбушга келтирган табрик кимдан бўлганини ошкор қилди.

«Мен учун айниқса таъсирчан бўлган табрик? Бу Лионель Мессидан эди. У менга шахсан ёзди. Шунингдек, “Барселона”даги собиқ мураббийим Хави Эрнандес ҳам ёзди. Кўплаб собиқ “Барса” футболчилари — Луис Суарес ва бошқалар ҳам хурсанд бўлишди. “ПСЖ” футболчилари ҳам табриклашди. Ашраф Ҳакимий, мураббий, Луис Кампуш ва бошқалар табрик ҳам йўллади», — дея Дембеленинг сўзларини Goal нашри France Footballга таяниб ёзди.

Ўтган мавсумда Дембеле клуб даражасида барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 35 та гол ва 16 та голли узатма қайд этди. «ПСЖ» сафида у Франция чемпиони, миллий Кубок ва Суперкубок, шунингдек, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:42, 28.09.2025.
Ўқилди: 3305 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.