"Монако" хўжайини Дмитрий Риболовлев ўтган ҳафта "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан учрашган. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатди.
Учрашув Монако князлигида ўтиб, у ерга Роналду ўз реклама ишлари билан борганди. Суҳбатнинг ўзи борасида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо, газетанинг ёзишича, "Монако" Роналдуни 2014 йил ёзида ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатига тушган.
Аввалроқ, Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ушбу клубга 85 миллион фунтга тушиши ҳақида хабар қилинганди.













