Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Ал-Ҳилол» — «Насаф»нинг ОФК Элит чемпионлар лигаси 2-туридаги рақиби ҳақида

Баҳо:
+ | -

29-сентябрь куни «Насаф» клуби ОФК Элит чемпионлар лигаси 2-тури доирасида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасини қабул қилади. Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

«Ал-Ҳилол» жамоаси 68 йиллик тарихга эга. Клуб 1957-йилнинг 16-октябрь санасида ташкил этилган.

Жамоага мухлислар томонидан "Аз-Заъийм" (бошлиқлар), "Blue Whales" (кўк китлар) ва "Blue Power" (кўк қудрат) каби номлар берилган. Шунингдек, Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2009-йил «Ал-Ҳилол»ни Осиёнинг ХХ асрдаги энг кучли клуби дея эътироф этган.

«Ал-Ҳилол» ўз уй учрашувларини Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Kingdom Arenaда ўтказмоқда. Ушбу майдон ўз бағрига 26 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Жамоа Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 19 карра чемпиони, 11 карра Қирол кубоги соҳиби ва яна 4 карра Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг ғолиби саналади.

Жамоа шу вақтга қадар Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган расмий мусобақаларда 243 та ўйин ўтказган. 137 та ўйинда ғалаба қозонган, 49 та ўйин риёдликларнинг мағлубияти билан якунланган. 57 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Жамоани айни пайтда 49 ёшли италиялик мутахассис Симоне Индзаги бошқармоқда. Ушбу мутахассис Италиянинг «Лацио» ва «Интер» жамоаларидаги фаолияти билан кўпчиликка яхши таниш. Унинг бошқарувида «Интер» клуби Италия А серияси ва кубонида ғолибликни қўлга киритди. УЕФА чемпионлар лигаси мусобақасида 2 марта финалга қадар етиб боришни уддалади. Инзаги 2025-йилнинг 4-июнь санасидан бери «Риёд» шаҳри клубига устозлик қилиб келмоқда.

«Ал-Ҳилол» жамоаси таркибида айни вақт «Севилья» клуби собиқ посбони Яссин Буну, «Челси» клуби собиқ ҳимоячиси Калиду Кулибали, «Милан» жамоаси собиқ аъзоси Тео Эрнандес, «Манчестер Сити» собиқ вакили Жоау Канселу ва «Ливерпул» жамоаси собиқ ҳужумчиси Дарвин Нунйез каби футболчилар тўп сурмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган «Насаф» – «Ал-Ҳилол» баҳси 29-сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин 18:45 да старт олиши кўзда тутилган.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:30, 28.09.2025.
Ўқилди: 1617 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4819]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2407]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2356]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2303]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1656]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1639]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1416]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1340]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1278]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик