Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

«Милан» бир киши кам бўлиб ўйнаб, «Наполи»ни мағлуб этди ва А сериясида пешқадамга айланди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати 2025/26 йилги мавсуми 5-туридан ўрин олган «Милан» ва «Наполи» жамоалари ўртасидаги ччрашув Миландаги «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда уй эгалари 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Ҳисобни учинчи дақиқада миланлик ҳужумчи Алексис Салемакерс очди. 31-дақиқада «қизил-қоралар» форварди Кристиан Пулишич фарқни икки голга етказди.

Иккинчи бўлимда майдон эгаларининг ҳимоячиси Первис Эступиньян жарима майдони ичидаги қоидабузарлик учун майдондан четлатилди. «Наполи» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне 60-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди.

Неаполликлар бир киши кўп бўлиб ўйнаганига қарамай, қолган дақиқаларда рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

Жорий мавсумда Антонио Конте қўл остидаги «Наполи» 5 ўйиндан кейин 12 очко тўплаб А Серияси жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Массимилиано Аллегри бошқараётган «Милан» эса шунча очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Италия — А Серияси, 5-тур
28 сентябрь 2025 йил, Милан, «Сан-Сиро» стадиони
Милан — Наполи — (2:1)
Голлар: Салемакерс (3'), Пулишич (31') — Де Брёйне (60')
Четлатиш: Эступиньян (57')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:38, 29.09.2025.
Ўқилди: 1662 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик