Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Шаҳзодбек Убайдуллаев «Навбаҳор» билан шартномасини бир тарафлама бекор қилди

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор лочинлари» футбол клуби ва футболчи Шаҳзодбек Убайдуллаев ўртасидаги меҳнат шартномаси футболчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилингани ЎФА қўмитаси томонидан тасдиқланди.

Футбол клубидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорликни ундириб бериш ҳамда меҳнат шартномаси футболчи томонидан муддатидан олдин бекор қилинганлигини тасдиқлашни сўраб мурожаат йўллаган Убайдуллаевнинг аризаси 2025-йилнинг 25-сентябр куни ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан кўриб чиқилди.

Қўмитага тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидагилар маълум бўлди:

- клуб ва футболчи ўртасида 2024-йилнинг 8-декабр куни меҳнат шартномаси тузилган;

- меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати 2026-йилнинг 30-ноябр санасигача бўлган;

- клубнинг футболчи олдида бир неча ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд;

- футболчи клубга шу йилнинг 27-август куни «Футболчилар мақоми ва трансфери регламенти»нинг 14bis-моддасига асосан икки ойлик маошидан ортиқ иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланмаганлиги сабабли клуб ўз молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажариши учун 15 календар куни муддат бергани бўйича мурожаат йўллаган ва унда шартномани бир тарафлама бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши тўғрисида клубни огоҳлантирган;

- шу йил 20-сентябр куни футболчи клубга такрорий мурожаат қилиб, белгиланган муддатда қарздорлик тўлаб берилмагани, эндиликда меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бир томонлама бекор қилганини маълум қилган.

Маълум бўлишича, футболчи «Футболчилар мақоми ва трансфери регламенти»нинг 14bis-моддаси бўйича кетма-кетликка тўлиқ риоя қилган. Ўзаро муҳокамалардан сўнг, ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси «Навбаҳор лочинлари» футбол клуби ва Шаҳзодбек Убайдуллаев ўртасида тузилган меҳнат шартномаси футболчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилинганини тасдиқлади ҳамда вужудга келган қарздорлик бартараф этилишини таъминлаш юзасидан футбол клубига мажбурият юклаш бўйича қарор қабул қилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:42, 29.09.2025.
Ўқилди: 1436 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.