Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

"Сантос" президенти Неймар қачон майдонга қайтиши мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Сантос" президенти Марсело Тейшейра ўнг оёғидаги сон жароҳатидан тикланаётган юлдуз ҳужумчи Неймарнинг соғлиғи ҳақидаги маълумотни янгилади.

Раҳбарнинг сўзларига кўра, миш-мишларга қарамай, бразилиялик бу йил миллий чемпионатнинг сўнгги турларида майдонга қайтиши керак.

"Неймар кетма-кет ўтказилган ўйинлардан сўнг жароҳат олди, у жамоага ёрдам бераётганди. Бизда Бонтемпо, Виктор Уго каби ёшроқ футболчилар бор, уларда ҳам шундай жароҳатлар бор. Шунчаки унинг иши мавқеи туфайли кўпроқ резонансга эга. "Сантос"да керакли техника бор ва биз уларни қайта тиклаяпмиз. Бизда мўлжал бор - у Бразилия чемпионати якунига қадар қайтишга улгуриши керак," - деди Марсело Тейшейра.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 18 сентябрь куни "Сантос" машғулотлари вақтида жароҳат олган эди. Унинг тикланиши 6 ҳафта давом этиши, Бразилиядаги мавсум эса декабрда якунланиши кутилмоқда.

Киритилди: 15:59, 29.09.2025.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.