Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Вадим Абрамов: «Манчестер Сити» эмасмиз, буни тўғри тушуниш керак»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 23-тури доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» (2:0) ўйинидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Кутганимдек, кубок яримфиналидаги омадсизликдан кейин бугун эмоционал жиҳатдан оғир ўйин бўлди. Бугун жамоага тетиклик етишмагандек бўлди. Шунга қарамай, йигитларга ғалаба учун раҳмат айтиш керак. Тезкор гол урдик, қатор вазиятларни голга айлантира олмадик, фақат якунда иккинчи голни киритдик. «Шўртан»ни қандай ўйнашини билардик, узоқ паслар ва қарши ҳужумларга интилди. Нима рўй бериши керак бўлса, рўй берди.

— Сўнгги икки ўйиндаги аламли мағлубиятдан кейин «Динамо»дан бугун жиддий қасд олиш кутишганди, аммо жамоа бор эътиборини ўйинга қарата олмагандек кўринди...
— Бу эмоционал ҳолат билан боғлиқ. Кубок яримфиналидан кейин кайфият зўр эмас. Тўрт кун аввалги яримфиналдаги 120 дақиқалик ўйин, Тошкентдан қайтиш, машғулотлар – тикланиш учун кўп вақт қолмаганди. Яна 4 кундан кейин Термизга узоқ сафар кутиб турибди. Кучимиз чексиз эмас, захирамиз ҳам узун деб бўлмайди. Иккинчи бўлимда захирадан ўйинчилар тушган бўлса-да, вазифа осонлашиб қолгани йўқ. Бу борада муаммолар бор, албатта.

— Биринчи бўлимда гол уришни жуда истаган Қодирқуловни танаффусда алмаштирдингиз, Ҳожимирзаевни ҳам қулай вазиятдан фойдалана олмагач, таркибдан олдингиз...
— Айтганимдек, захира ўриндиғимиз тор. Ҳошимов ва яна аксарият ўйинчиларимиз жароҳат олган, дисквалификация бўлганлар бор. Анвар гол урмаган вазиятда айрим мухлислар бақиргани мени ҳайрон қолдирди, ҳар қалай у жамоамиз етакчиси, гол уриб келмоқда. Ҳаммада ҳам бундай вазиятлар бўлиб туради, шу пайтда мухлисларимиз қўллаб-қувватлаши керак. Ўша мухлислар эса нотўғри муносабатда бўлишди деб ўйлайман. Уларни тушунаман – барчани мағлуб этишимизни исташади, аммо биз «Ман Сити» эмасмиз, буни тўғри тушуниб қабул қилишлари керак. Шусиз ҳам боримизни бериб ҳаракат қиляпмиз.

Гап фақат унинг аввалги ўз нуқтасида ҳам ўйнамаётганида эмас, у катта ҳажмдаги ишни бажармоқда, унга «нагрузка» тушмоқда, 4 кун аввал 120 дақиқа ўйнади, пеналтидан гол ура олмаганидан жуда хафа бўлди. Мана шундай руҳий қийин паллада уни қўллаб-қувватлаш ўрнига унга босим қилишмоқда, у жамоамиз етакчиси, муҳим голларимизни урмоқда.

Қодирқулов? Санжарнинг имкониятларини яхши биламан, у тез орада энг яхши спорт формасига кириб, етакчилик қобилиятини кўрсатишига ишонаман.

— «Сурхон» билан ўйингача жароҳатланганлардан кимдир таркибга қайтишига умид қилсак бўладими?
— Йўқ. Жароҳатланган футболчилардан кимдир қайта олса, камида октябр ойидаги ФИФА кунларидан кейин қайтади, унгача таркибда бўлмайди, — дейди Вадим Карленович матбуот анжуманида.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 06:46, 30.09.2025.
Ўқилди: 1490 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.