Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

EA Sports FC 26 симулятори Абдуқодир Ҳусановга қандай рейтинг балл қўйди?

Баҳо:
+-3 | -

«Манчестер Сити» футболчилари EA Sports FC 26 симуляторининг янги версиясидаги рейтинглари тақдим этилган кўнгилочар видеороликда иштирок этди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Бернарду Силва умумий 84 рейтингни олди ва ўз тезлиги ҳимоячи Рубен Диашникидан юқори эканини таъкидлади.

Жереми Доку 80 балл билан баҳоланди ва жамоанинг энг тезкор футболчиси сифатида тан олинди: унинг тезлиги — 91, дриблинг кўрсаткичи эса — 87. Футболчи бу кўрсаткичдан ҳам юқорироқ дриблингни кўришни хоҳлаганини айтди.

Ҳужумчи Эрлинг Холанд 90 рейтингга эга бўлди, унда тезлик 71 этиб белгиланган. У ҳазил тариқасида ўзини 91 билан баҳолаш мумкинлигини билдирди.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов умумий 77 рейтингни олди. Унинг тезлиги 85, ҳимоя кўрсаткичи эса 77 бўлди. Футболчи бу натижалардан мамнунлигини билдирди.

Ҳимоячи позициясида Ҳусановнинг рақобатдоши ҳисобланган ярим ҳимоячи Матеуш Нунеш 79 балл билан баҳоланди: унинг тезлиги ҳам 85, аммо ҳимоя кўрсаткичи 73 бўлди. Яна бир номзод Рико Льюис эса умумий 77 рейтингга эга бўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:33, 30.09.2025.
Ўқилди: 4340 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.