Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Машъал" — "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?

— "Бухоро"га қарши бу жамоанинг охирги ўйинларини кўриб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб асосан узун тўп тўзатишлар билан ўйнашини билардик. Қарши ҳужумларда ва стандарт вазиятларда эҳтиёт бўлишимиз кераклигини йигитларга уқтиргандик. Ва тезкор гол уриш кераклигини айтгандик. Жамоамиз ҳаракат қилди, аммо "Бухоро" дарвозабони бир неча бор голдан қутқарди.

— Бугун "Машъал"га айнан нима етишмади?

— Шижоат, ўйинга чанқоқлик етишмади. Ҳаракат қилдик, кўп вазиятлар бўлди, лекин барибир шижоатни кўрмадим. Рақиб 10 киши бўлиб қолганидан кейин футболчиларимиз энди осон ютамиз деб ўйлашди чоғи.

— "Машъал" хавфли зонада боряпти, шундай паллада футболчиларга шижоат етишмаслиги ғалати эмасми?

— Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёрланамиз ва "Бухоро" билан қандай баҳс кечишини ҳам билардик. Лекин рақиб жамоа ўз жарима майдончаси яқинида "автобус" қўйгач гол уриш қийин бўлди. Тезкор тўп киритганимиз ҳам футболчилар руҳиятига таъсир қилди. Аммо тўп назорати кўпроқ биз томонда бўлди.

— "Машъал" гол ўтказиш бўйича "Шўртан"дан кейин иккинчи ўринда боряпти. Ҳимояда қандай кемтикларни кўряпсиз?

— Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик. Ҳар ҳолда охирги учрашувларда кўп гол қўйиб юбормаяпмиз.

— Сардор Абдураимов майдонни тарк этаётганида унда норозилик кайфияти сезилди.

— Менимча, гол ура олмагани унинг жаҳлини чиқарди. Бу табиий ҳолат, чунки ютишни хоҳлагандик. Лекин Сардор билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 00:07, 01.10.2025.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3195]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2958]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2467]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2344]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1886]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1849]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1782]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1490]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1481]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик