Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

"Ливерпуль" жиддий йўқотишга учради

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Галатасарой"га қарши ўйинда жароҳат олди.

32 ёшли дарвозабон ўйиннинг 55-дақиқасида жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам беришди, бироқ футболчи ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига "Ливерпуль" дарвозасига Георгий Мамардашвили майдонга тушди.

16-дақиқада Алиссон Виктор Осимхеннинг 11 метрлик жарима зарбасини қайтара олмади.

Чемпионлар лигаси доирасидаги "Ливерпуль" - "Галатасарой" учрашуви Туркиянинг Истанбул шаҳридаги "Рамс Парк" стадионида бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: 02:26, 01.10.2025.
Ўқилди: 1541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик