"Кристал Пэлас" Нидерландиянинг "АЗ Алкмар" клуби ярим ҳимоячиси Кес Смитга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда MailSport нашри хабар бермоқда.
19 ёшли футболчи Европанинг энг умидли ёш иқтидорларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, у "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" каби грандлар эътиборига тушган.
Смит жорий мавсум 12 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.













