Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Атлетик" Фаластинни қўллаб-қувватлайди!

Баҳо:
+3 | -

"Атлетик" Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бильбао клуби жамғармаси Суриядаги фаластинлик қочқин болаларга ёрдам кўрсатишга қаратилган лойиҳани ишга туширди, бунинг натижасида БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA Euskadi) нинг Басклар ваколатхонаси томонидан бошқариладиган 16 та мактабда 8000 га яқин киши жисмоний тарбия дарсларини олади.

Шунингдек, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида шанба куни бўлиб ўтадиган "Мальорка"га қарши ўйин олдидан "мамлакатни тан олиш маросими" ташкил этилади. Фаластин аёллар терма жамоасининг собиқ сардори Ҳани Талжие, Басклар мамлакатида қолиб кетган 11 нафар фаластинлик қочқинлар гуруҳи ва UNRWA вакиллари "Атлетик" мухлислари бирдамликларини билдиришлари учун "Сан-Мамес" майдонига чиқишади.

Шу билан бирга, стадион таблосида "Атлетик" Фаластинни қўллаб-қувватлайди, геноцидни тўхтатайлик" деган ёзув пайдо бўлади.

Киритилди: 23:11, 03.10.2025.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.