Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

"Интер" мураббийи Тюрамнинг жароҳати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам яқинда жароҳат олди. Франциялик футболчи Чемпионлар лигаси доирасида Праганинг "Славия" клубига қарши ўйиннинг (3:0) 66-дақиқасида жароҳат туфайли захирага олинди.

"Маркус "Кальяри"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди, шунингдек, "Славия" билан ўйинда Лаутаро билан ўйини ҳам менга ёқди - улар доимий равишда хавф туғдиришди. Тюрамнинг жароҳати бизни хафа қилмоқда, лекин у унчалик жиддий эмас. Фақат бироз кутиш керак," - деди Киву матбуот анжуманида.

Бугун "нерадзуррилар" ўз уйида А Серия доирасида "Кремонезе"ни қабул қилади.

Киритилди: 13:49, 04.10.2025.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик