Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Флик жамоасига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасини бирдамликни сақлашга чақирди.

"Биз бир жамоа бўлишимиз керак - ўтган мавсумнинг муваффақияти айнан шунда эди. Гап нафақат футболчилар, балки ҳамма ҳақида: мураббийлар, штаб, клуб, мухлислар ҳақида кетмоқда. Ҳамма ғалаба қозонишни ва ҳар бир совринни ютишни хоҳлайди. Биз айнан шунга эришмоқчимиз ва бунинг учун барчанинг иштироки керак.

Терма жамоалардаги ўтган танаффусдан кейин кўрганларим учун миннатдорман - кайфият ижобий эди, машғулотлар яхши ўтди. Кўриниб турибдики, биз ҳаммасига ишонамиз. "ПСЖ"дан мағлубият бўлиши мумкин, чунки улар ажойиб жамоа. Аммо биз олдинга силжишимиз керак," - деди Флик журналистларга.

5 октябрь, якшанба куни "Барселона" сафарда "Севилья" меҳмони бўлади.

Киритилди: 17:05, 04.10.2025.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик