Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

А серия. «Интер» 6-турда «Кремонезе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Италия А сериясининг 6-туридан ўрин олган «Интер» ва «Кремонезе» жамоалари ўртасидаги беллашув якунланди. Ўйин Миландаги «Сан-Сиро стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни бош ҳакам Эрманно Феличани бошқарди. Баҳсда майдон эгалари 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Уйиннинг 6-дақиқасида «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳисобни очди. 12-дақиқада Федерико Димарко урган гол VAR орқали бекор қилинди. 38-дақиқада Анж-Йоан Бонни ҳисобни икки баробар оширди.

55-дақиқада Димарко жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. 57-дақиқада яримҳимоячи Николо Барелла «Интер»нинг тўртинчи голини урди. 87-дақиқада «Кремонезе» ҳужумчиси Федерико Бонаццоли бир гол уриб, ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, «Интер» жорий мавсумдаги очколарини 12 тага етказди ва А Серияси жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Милан», «Наполи» ва «Рома» ҳам шунча очкога эга, аммо улар 6-турда ҳали майдонга тушмаган. «Кремонезе» эса олти ўйиндан кейин тўплаган 9 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.

Италия — А Серияси. 6-тур
4 октябрь 2025, шанба. 21:00
Интер (Милан) — Кремонезе (Кремона) - 4:1
Голлар: 1:0 — Мартинес (6’), 2:0 — Бонни (38’),  3:0 — Димарко (55’), 4:0 — Барелла (57’), 4:1 — Бонаццоли (87’)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:06, 04.10.2025.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик