Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

MLS. Мессининг учта голли узатмаси «Интер Майами»га «Нью-Инглэнд Революшн»ни йирик ҳисобда мағлуб этишга ёрдам берди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

МЛС чемпионати доирасидаги навбатдаги баҳсда «Интер Майами» ўз майдонида «Нью-Инглэнд Революшн» жамоасини қабул қилди. Учрашув Форт-Лодердейл шаҳридаги «DRV PNK Stadium»да бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 4:1 ҳисобига ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида Тадео Алленде ва Жорди Альба иккитадан гол уришди. Аргентиниялик ҳужумчи Лионель Месси учта голли узатма муаллифи бўлди.

«Нью-Инглэнд Революшн» жамоасининг ягона голини Дор Тургеман урди.

«Интер Майами» сўнгги уч учрашувдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Шу билан бирга, «Нью-Инглэнд Революшн» охирги олти ўйинда тўртинчи мағлубиятини қайд этди.

Кейинги турда «Интер Майами» «Атланта Юнайтед»га қарши майдонга тушади, «Нью-Инглэнд Революшн» эса «Чикаго Файр» билан беллашади.

АҚШ — Major League Soccer (МЛС)
2025 йил 5 октябрь, якшанба
Форт-Лодердейл, «DRV PNK Stadium»
Интер Майами (Майами) — Нью-Инглэнд Революшн (Фоксборо) - 4:1
Голлар: 1:0 — Алленде (32'), 2:0 — Альба (45+3'), 2:1 — Тургеман (59'), 3:1 — Алленде (60'), 4:1 — Альба (63')

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:03, 05.10.2025.
Ўқилди: 3205 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик