Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Каннаваро: «Ҳатто велосипедимни ҳам олиб келдим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси янги бош мураббийи Фабио Каннаваро юртимизда кўп вақт ўтказмоқчи эканлигини айтди.

«Биринчи навбатда Ўзбекистон мундиал иштирокчиси, Италия эса ҳали йўлланма олмади. Мамалакатим учун афсусдаман, футбол фақат Европада эмас, бутун дунёда жумладан, Осиёда шиддат билан ривожланмоқда. Осиё терма жамоалариминг савияси ошиб бораётгани сабаб Италияга қарши ўйин ўтказиш қийин эмас. Футбол раҳбарияти болалар футболига эътибор қаратган, тизимли ривожланиш учун мана шундай Миллий футбол маркази қурилди.

Мен 8 ёшимдан бери футболдаман, у мен биладиган ягона соҳа. Умид қиламанки, вақт ўтиб бундан-да ривожланамиз.

Бир ой аввал бу ерга ташриф буюрдим. Ўшанда ҳазил тариқасида ишлашга тайёрлигимни айтгандим, бу эса амалга ошди. Албатта, футболчиларни ҳам кузатдим, лекин машғулотларда бу яққол намоён бўлади. Бугун футболчиларнбилан кўришдик, улар орасида итальянчада сўзлашадиганлари ҳам бор. Мураббий ва футболчилар коммуникацияси жуда муҳим. Тимур Кападзе билан ҳам йиғинга чақирилган футболчилар борасида гаплашдик. Маҳаллий мутахассислар штабда бўлиши тарафдориман, бу мен учун жуда катта ёрдам беради. Футболчилар менталитети, мамлакат маданиятини тез ўзлаштириш зарур, шу сабаб Равшан Эрматовдан бу ҳақда ўзим ҳам илтимос қилдим.

Суперлига ўйинларини ҳам кузатиб бораман, айтиб ўтганимдек, футболчиларни майдонда кузатиш энг яхши таассуротни беради.

Мен жуда кўп чемодан билан келдим. Мақсадим бу ерда кўпроқ бўлиш, ҳатто велосипедимни ҳам олиб келдим, уни ҳайдашга вақтим бўладими, йўқми билмадим, лекин кўпроқ одамлар орасида бўлишни ёқтираман. Катта иштиёқ билан келдим, ёшлар ва ўсмирлар жамоаларининг ўйинларини ҳам кузатиб бораман, катта иштиёқ билан келдим», - деди 52 ёшли италиялик мутахассис.

Киритилди: 17:45, 06.10.2025.
Ўқилди: 3255 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.