Кириш Регистрация

Ўзбекистон пара енгил атлетикачилари Жаҳон чемпионатида 12 та медал қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида тўққиз кун давом этган пара енгил атлетика бўйича дунё биринчилиги ўз ниҳоясига етди.

Дунёнинг 109 та мамлакатидан жами 1400 нафарга яқин спортчилар баҳс олиб борган мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этиб, якунда 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 12 та медал қўлга киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақа натижаларига кўра, ватандошларимиз ажойиб натижаларни кўрсатиб, жами 12 та медалга сазовор бўлишди: 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медали.

Олтин медаллар:

Ёқутхон Холбекова (Т12, узоқликка сакраш);
Жасур Хўжаэв (Ф32, қўл жияни улоқтириш);
Каромат Омонова (Ф46, қўл жияни улоқтириш);
Фахриддин Хамраев (Т12, 400 метр югуриш);
Темурбек Ғиясов (Т64, баландликка сакраш).

Кумуш медаллар:

Кубаро Ҳакимова (Ф41, қўл жияни улоқтириш);
Шаҳина Йигиталиева (Ф46, найза улоқтириш);
Ёрқинбек Одилов (Ф57, найза улоқтириш);
Бобур Омонов (Ф41, қўл жияни улоқтириш);
Мадина Мухторова (Ф40, қўл жияни улоқтириш).

Бронза медаллари:

Толиббой Юлдошев (Ф37, қўл жияни улоқтириш);
Навруза Ахматова (Ф41, диск улоқтириш).

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича юздан ортиқ мамлакат орасида 14-ўринни эгаллади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:24, 06.10.2025.
Ўқилди: 908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик