Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясини йирик миқдорда жаримага тортди

Баҳо:
+ | -

ОФК тартиб-интизом ва этика қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциациясини йирик миқдорда жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди.

Гап шундаки, ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Қатар ўйини давомида ЎФА ОФК регламентининг 3 та бандини бузган.

1. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКнинг олдиндан рухсатисиз тақдирлаш маросимини ташкил этган. Бу орқали ташкилот Marketing & Media регламентининг 6-моддаси талабларини бузган.

2. Ассоциация ОФК ва унинг тижорий ҳамкорларига ҳуқуқларни ҳимоя қилишда етарли кўмак бермаган, шунингдек, ўз тижорий ҳамкорлари ёки учинчи шахсларнинг “амбуш маркетинг” (рухсатсиз реклама ёки ҳомийлик) фаолияти билан шуғулланмаслигини таъминламаган. Бу ҳолат 13-модда (Rights Protection and Ambush Marketing) талабларини бузиш ҳисобланади.

Эслатма: ушбу қоидабузарлик ЎФА томонидан такрорий содир этилган.

3. Шунингдек, ЎФА ОФК ва унинг ҳамкорларини расмий ОАВ фаолиятларида (матбуот анжуманлари, интервьюлар ва ҳ.к.) қўллаб-қувватламагани учун 24-модда (Media Activities, Press Conferences and Interviews) талабларини ҳам бузган.

ОФК тартиб-интизом ва этика қўмитаси қарори:

1. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 6.2 ва 13-моддаларни бузгани учун 300 000 (уч юз минг) АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади.

2. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 24.2-моддани бузгани учун қўшимча 40 000 (қирқ минг) АҚШ доллари жарима тўлайди.

3. Ушбу жарималар умумий 340 000 (уч юз қирқ минг) АҚШ долларини ташкил этади ва қарор расман етказилган санадан бошлаб 30 кун ичида тўланиши шарт (ОФК Тартиб-интизом ва этика кодекси, 11.3-модда асосида).

Қўшимча маълумот:

ОФК мазкур қарорни расмий тарзда Ўзбекистон футбол ассоциациясига етказади ва белгиланган муддат ичида жарималарни тўлашни талаб қилади. Қарор устидан шикоят берилиши мумкин, бу ОФК интизом кодексида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 10:51, 07.10.2025.
Ўқилди: 2700 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.