Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Барселона" ўтган мавсумда салкам 1 миллиард евро ишлаб топди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футбол клуби ўтган мавсум якунларига кўра қанча даромад қилгани маълум бўлди.

"Кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабарига кўра, клубнинг даромади 994 миллион еврони ташкил этган. Шу билан бирга, "Барселона"нинг соф фойдаси 2 млн еврони ташкил этди. Клуб кетма-кет иккинчи йил ижобий мувозанатга эриша олди, бу эса иқтисодий таркибга ижобий таъсир кўрсатади.

Қайд этилишича, жамоа ўз уйи "Камп Ноу"да ўйнамаган бўлса-да, чипталардан тушган даромад 39 млн еврога ошган. Шунингдек, таъкидланишича, "Барселона" ҳомийлик даромадлари бўйича тарихий максимумга эришган, Nike билан янги келишув 259 млн еврога мўлжалланган.

Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида "Барселона" 8 турда 19 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:26, 07.10.2025.
Ўқилди: 1687 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик