Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

УЕФА президенти Александер Чеферин: «Роналду — футбол тарихидаги энг яхши уч ўйинчилардан бири»

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Александер Чеферин Криштиану Роналдуни футбол тарихидаги энг кучли уч нафар футболчи қаторига киритди.

— Криштиану Роналдунинг футбол учун аҳамияти қай даражада?

— Аввало шуни айтиш керакки, мен уни Португалиянинг дунё миқёсидаги энг буюк тарғиботчиси деб ҳисоблайман. Мен ҳеч қачон у каби рақобатга чанқоқ инсонни кўрмаганман. У тўхташни истамайди, у давом этмоқчи.

Унинг ютуқлари ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли — уларни барчасини санаш учун икки соат керак бўлади. Мен унга инсон сифатида ҳам, футболчи сифатида ҳам катта ҳурмат билан қарайман. Шунингдек, у хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади — буни қилишга мажбур бўлмаса-да.

Криштиану Роналду — футбол тарихидаги учта энг буюк номдан бири, — деди УЕФА президенти Александер Чеферин.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:12, 09.10.2025.
Ўқилди: 3291 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик