Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Далич: "Бундай натижага эришишим ҳақида ўйламагандим ҳам"

Баҳо:
+ | -

Златко Далич Хорватия терма жамоаси бош мураббийлигидаги 100-ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Пайшанба куни Хорватия ЖЧ-2026 саралашида Чехия билан сафарда дуранг ўйнади (0:0).

"Бу мен учун жуда кўп нарсани англатади, мен жуда бахтлиман ва федерациямизга кейинги ўйинни ўз шаҳрим Вараждинда ўтказганимиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Умид қиламанки, Гибралтарга қарши ўйинда уч очко оламиз ва жаҳон чемпионати сари навбатдаги катта қадамни ташлаймиз.

Бу ерда ўз йўлимни бошлаганимда, бундай маррага етиб боришимни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Лекин шундай бўлиб қолди ва мен жамоамиз билан жуда фахрланаман. Сўнгги саккиз йил ичида биз ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширдик. Учта медаллар тўплами, иккита жаҳон чемпионатига йўлланма", - деди Далич.

Хорватия Далич даврида ЖЧ-2018 кумуш, ЖЧ-2022 бронза медали совриндори бўлди ва Миллатлар Лигаси-2023да иккинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 13:09, 10.10.2025.
Ўқилди: 733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик