Германиянинг машҳур футбол портали Trasfermarket.de Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг трансфер нархини эълон қилди. Бу ҳақда podrobna.uz'га асосланиб, daryo.uz нашри хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, терма жамоамизнинг энг қиммат футболчиси деб Жамшид Искандеров қайд этилган. Унининг трансфери 500 минг еврога баҳоланган.
Аббос Мақсталиевнинг трансфери 400 минг евро, Диёрбек Туроповнинг трансфери эса 350 минг евро қилиб белгиланган.
Қуйидаги жавдвалда тўлив рўйхат билан танишишингизн мумкин.
Асилбек Амонов — дарвозабон, 19 ёшда — 150 000 €
Акмал Турсунбоев — дарвозабон, 20 ёшда — 25 000 €
Баҳодир Мирсоатов — дарвозабон, 19 ёшда — 25 000 €
Тоҳиржон Шамшитдинов — ҳимоячи, 20 ёшда — 150 000 €
Сардор Раҳмонов — ҳимоячи, 19 ёшда — 200 000 €
Бобурбек Юлдошев — ҳимоячи, 20 ёшда — 150 000 €
Максимилиан Фомин — ҳимоячи, 19 ёшда — 100 000 €
Владимир Козак — ҳимоячи, 20 ёшда — 300 000 €
Камранбей Кападзе — ҳимоячи, 19 ёшда — 25 000 €
Азамат Абдуллаев — ҳимоячи, 19 ёшда — 25 000 €
Аббосбек Махсталиев — ярим ҳимоячи, 19 ёшда — 400 000 €
Диёржон Туропов — ярим ҳимоячи, 19 ёшда — 350 000 €
Жалолиддин Машарипов — ярим ҳимоячи, 19 ёшда — 100 000 €
Жамшид Искандаров — ярим ҳимоячи, 19 ёшда — 500 000 €
Нодир Санақулов — ярим ҳимоячи, 18 ёшда — 75 000 €
Сардор Собирхўжаев — ярим ҳимоячи, 18 ёшда — 200 000 €
Муҳсинжон Убайдуллаев — ярим ҳимоячи, 18 ёшда — 75 000 €
Абдулазиз Юсупов — ҳужумчи, 20 ёшда — 100 000 €
Жасурбек Ҳакимов — ҳужумчи, 19 ёшда — 75 000 €
Игор Сергеев — ҳужумчи, 20 ёшда — 300 000 €
Забиҳилло Ўринбоев — ҳужумчи, 18 ёшда — 75 000 €