Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Жорди Альба "Интер Майами" сафидаги сўнгги уй ўйинида гол урди ва ассистентлик қилди

Баҳо:
+ | -

Жорди Альба "Интер Майами" мухлислари билан хайрлашди. Яқинда испаниялик чап қанот ҳимоячиси фаолиятини якунлашини эълон қилганди.

36 ёшли фахрий ўз уйида "Атланта Юнайтед"га қарши кечган хайрлашув учрашувида ёрқин ўйин кўрсатди: 52-дақиқада Лионель Мессининг узатмасидан кейин гол урган бўлса, 87-дақиқада аргентиналик футболчига ассистентлик қилди. Баҳсда "қўтонлар" йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.

Альба 2023 йилнинг ёзидан бери "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилмоқда. АҚШга кўчиб ўтишдан олдин у 11 йил давомида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. МЛСнинг жорий мавсумида испаниялик 29 та ўйинда 6 та гол урди ва 10 та самарали пас берди.

Киритилди: 08:41, 12.10.2025.
Ўқилди: 643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик