Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Балотелли Италия терма жамоасига янги келган футболчини мақтади

Баҳо:
+ | -

Ўтмишда Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган 35 ёшли Марио Балотелли Миланнинг "Интер" клуби форварди Франческо Пио Эспозито ҳақида фикр билдирди.

"Нерадзуррилар"нинг умидли тарбияланувчиси сентябрь ойида Италия терма жамоаси сафида дебют қилган бўлса, яқинда "скуадра адзурра" сафида Эстония дарвозасини ишғол этиб, илк голини урди.

"Пио Эспозито - яхши ўйинчи, ҳозирнинг ўзидаёқ у кўпчиликдан устун. Унга ўхшаган ёш йигитларга имконият бериш керак, деб ҳисоблайман. Ўйлайманки, уни ёрқин келажак кутмоқда. У шунчаки дарвозани кўради ва гол уради - менга бундай ўйинчилар ёқади," - деди Балотелли.

Франческо Пио Эспосито атиги 20 ёшда. "Интер"нинг асосий жамоаси учун саккизта ўйинда у бир марта гол урди.

Киритилди: 07:23, 13.10.2025.
Ўқилди: 490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик