Бугун Карло Анчелоттининг ўғли Давиде отасига мураббийлик штабида кўмаклашиш учун Мадридга етиб келди.
23 ёшли Давиде яқиндагина Парма университетини олий диплом билан якунлади. Унинг диплом мавзуси футболчиларнинг қувватини ўлчаш бўлгани диққатга молик.
Шундай қилиб кичик Анчелотти «Реал»да жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ёрдамчиси бўлади.