Зинедин Зидан Ламин Ямалнинг ўйини ёқишини эътироф этди.
"Қайси ўйинчи менга маъқул? Майдондаги ўрнидан қатъи назар, тўпни эгаллаган пайтда мени ҳайратга солган бир футболчи бор - у Ямал. Ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида "Сан-Сиро"да "Интер"га қарши ўйинда у ҳамма ишни ўзи уддалади.
Сўнгра хаёлимга Витинья ва Невеш келади. Улар ҳеч қачон тўпни йўқотишмайди," - деди "Ювентус", "Реал", Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси ва "Мадрид" собиқ мураббийи.













