Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Шохжаҳон Ёрқинбоев: "Терма жамоамиз сафида тўп суриш ниятим бор эди"

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунлари муносабати билан миллий терма жамоамиздан ташқари, яна бошқа ёш тоифаларидаги терма жамоаларимиз ҳам йиғин ҳамда ўртоқлик учрашувларини ташкил қлимоқдалар.

Жумладан, Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз ҳам Тошкентда шуғулланмоқда. Қозоғистон ёшларига қарши ўйинлар ўтказилмоқда. Илк учрашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бугун эса ушбу жамоаларнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз сафига янги чақирилган футболчилар орасида "Андижон" ярим ҳимоячиси Шохжаҳон Ёрқинбоев ҳам бор. У Қозоғистонга қарши баҳсда терма жамоамиз таркибида дебютини ўтказди.

- U-20 терма жамоамиз сафида илк ўйинингизни ўтказдингиз. Қандай таассурот қолдирди?

- Терма жамоамиз таркибида тўп суриш ниятим бор эди. Етказганига шукр. Таассуротга келадиган бўлсам, биринчи учрашув яхши ўтди. Бошида ўйинни темпига тушиш сал қийин бўлди.

- Клуб билан терма жамоани машғулотида фарқлари нимада кўринди?

- Машғулотларда фарқи сезилгани йўқ, деб ўйлайман. Клубда ҳам, терма жамоада ҳам машғулотдаги вазифалар деярли бир хил. Терма жамоада машғулотлардаги асосий урғу тактикага қаратилган.

- Захирадан майдонга тушишингиздан аввал Равшан Ҳайдаров сизга қандай кўрсатмаларни берди?

- Тўп рақиб жамоада бўлган пайтда прессинг қилиб, уни қайтариб олишимизни ва тўпни назорат қилиб, хавфли ҳужумлар яратишимизни кўрсатма сифатида берди.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:31, 14.10.2025.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8278]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5989]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2788]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2586]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2070]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1936]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1737]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1731]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1721]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик