Кириш Регистрация

Португалия март ойидан буён мағлубиятга учрамаяпти

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Португалия терма жамоаси мағлубиятсиз серияни давом эттирди.

Роберто Мартинес жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг 8-турида Венгрия билан дуранг ўйнади (2:2).

Бу португаллар мағлубиятга учрамаган еттинчи ўйин бўлди.

Уларнинг серияси март ойидан бери давом этмоқда - Миллатлар лигасида Дания билан ўйиндаги мағлубият (0:1). Ўшандан бери 5 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этилди (бир ҳолатда - Миллатлар Лигаси финалида Испания устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонилди).

Португалия 4 ўйинда 10 очко тўплаган ҳолда жаҳон чемпионати саралаш гуруҳида 1-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги турни 13 ноябрь куни Ирландияга қарши сафарда ўтказади.

Киритилди: 08:53, 15.10.2025.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик