Кириш Регистрация

Винисиус Жуниор қамалиши мумкин

Баҳо:
+3 | -

Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўзининг туғилган куни сабаб уюштирган зиёфати ортидан қамалиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужумчи туғилган кунини нишонлаш учун катта зиёфат уюштирган. Байрам Рио-де-Жанейродаги тўй ва бошқа йирик тадбирлар ўтказиладиган ҳашаматли жойда бўлиб ўтган.

Аммо зиёфат вақтида баланд мусиқа ва шовқин туфайли атрофдаги фуқаролар норозилик билдирган. Улардан бири полицияга мурожаат қилган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари байрамга келиб, мусиқа овозини пасайтиришни сўраган. Винисиус ва меҳмонлар бунга рози бўлган, бироқ полиция кетгач, зиёфат яна давом этган ва шовқин яна кўтарилган.

Кейинчалик қўшни томонидан берилган шикоят асосида суд иши очилган. Дастлабки суд жараёни 6 ноябрь кунига белгиланган. Бразилия қонунларига кўра, Винисиус жамоат тинчлигини бузгани сабаб 15 кундан 3 ойгача қамоқ ёки жарима жазоси билан жазоланиши мумкин.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум “Реал” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали 25 ёшли футболчининг қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:40, 15.10.2025.
Ўқилди: 5618 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик