Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Реал” ва “Барселона” “Бавария” футболчиси учун кураш олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

“Реал Мадрид” ва “Барселона” клублари “Бавария” ҳимоячиси Даёт Упамеканони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

26 ёшли марказий ҳимоячи мюнхенликларнинг асосий таркиб футболчиларидан бири саналади. Бироқ унинг “Бавария” билан шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. Томонлар янги битим борасида музокараларни бошлаган, аммо ҳозирда улар келишувга эриша олишгани йўқ. Аввалроқ “немис машинаси” франциялик ҳимоячига узоқ муддатли шартнома таклиф қилган, аммо бу таклиф футболчининг талабларига мос келмаган. Шу боис улар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган.

Шунингдек, Упамеканога Англиянинг иккита номдор клуби “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, франциялик ҳимоячи 2021-йилнинг ёзида “Лейпциг”дан “Бавария”га 60 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:51, 15.10.2025.
Ўқилди: 3348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.