Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Богдан Гусков UFC 323 турнири доирасида собиқ чемпионга қарши жанг қилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусковнинг навбатдаги жангини собиқ чемпион, 42 ёшли полшалик аралаш жанг санъати устаси Ян Блаховичга қарши ўтказади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, жанг 6 декабрь куни UFC 323 турнири доирасида АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳридаги “Т-Mobile” мажмуасида бўлиб ўтади.

Богдан Гусков охирги жангини жорий йилнинг июль ойида, Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC он АБC 9 турнирида Никита Криловга қарши ўтказган. Мазкур баҳсда Гусков биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратган эди. Ўзбекистонлик спортчи UFC промоушени доирасида ҳозирга қадар жами 5 та жанг ўтказиб, шулардан 4 мартасида ғалаба қозонган бўлса, 1 баҳсда мағлубиятга учраган.

Унинг навбатдаги рақиби 42 ёшли собиқ чемпион Ян Блахович охирги жангини март ойида ўтказган. У UFC Fight Night 255 турнирида Каролос Улбергга қарши октагонга чиқиб, ҳакамлар якдил қарори билан мағлубиятга учраган. Блахович фаолияти давомида 41 марта октагонга чиқиб, шуларнинг 29 мартасида ғалаба қозонган, 11 бор мағлуб бўлган бўлса, 1 жангда дуранг қайд этилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:05, 15.10.2025.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик