Таниқли футбол порталларидан бири Gоаl.cоm фойдаланувчилари ўтган мавсумнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашди.
Унга кўра Россия терма жамоаси ва ЦСКА дарвозабони Игор Акинфеев энг кўп овоз тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Игорга сўровномада қатнашганларнинг 38,21 фоизи овоз берган. Иккинчи ўриндаги Мануэль Нойерга 14,5 фоиз фойдаланувчилар овоз беришган бўлса, Самир Ханданович 10,7 фоиз овоз тўплаган.
Тўртинчи ўринни 8,5 фоиз овоз тўплаган Давид Де Хеа банд қилган. «Ювентус» посбони Жанлуиджи Буффон эса 8,1 фоиз овоз тўплаб, бешинчи ўринни эгаллади.













