Тажрибали ҳимоячи Маттео Дармиан жароҳат олди, деб хабар берди Миланнинг "Интер" клуби матбуот хизмати.
"Нерадзуррилар"нинг хабар беришича, 35 ёшли футболчига чап оёғидаги мушак жароҳати ташхиси қўйилган.
У жамоасининг бўлажак ўйинларида иштирок эта олмайди.
Милан клубининг кейинги икки ўйини А Серияда "Рома" ва Чемпионлар Лигасида Бельгиянинг "Унион" клубига қарши бўлади.













