Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Де Йонг "Барселона" ва "Аякс"даги босимни таққослади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клубдаги босим ҳақида фикр билдирди. Хавбек "кўк-анорранглилар" сафида 2019 йилдан буён тўп тепиб келмоқда, у Амстердамнинг "Аякс" клубидан жамоага кўчиб ўтган.

- "Барселона" - дунёдаги энг йирик клублардан бири. "Аякс"да ҳам маълум бир босим бор эди, аммо бу ерда у анча кучлироқ сезилади," - деди де Йонг Marca нашрига.

Эслатиб ўтамиз, де Йонгнинг хариди "Барселона"га 86 миллион еврога тушган эди. Бу мавсумда қимматбаҳо хавбек барча мусобақаларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди.

Аввалроқ, де Йонг каталонияликлар билан 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган янги меҳнат шартномасини имзолаган эди.

Киритилди: 16:03, 16.10.2025.
Ўқилди: 975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик