Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси футболчиси учун 86,5 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" таркибни кучайтириш бўйича режалар тузмоқда. Transfer News Live нашрининг Daily Express’га таяниб хабар беришича, "шаҳарликлар" "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон учун 75 миллион фунт (тахминан 86,5 миллион евро) таклиф тайёрламоқда. Таклиф ёзда тушиши мумкин.

Шу билан бирга, "Манчестер Сити" катта эҳтимол билан рақобатга дуч келиши таъкидланмоқда. 22 ёшли ярим ҳимоячини "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам кузатиб бормоқда.

Айтиш керакки, сентябрь ойида Эллиот Андерсон Англия терма жамоаси сафида дебют қилган эди. Ўшандан бери хавбек терма жамоанинг барча тўртта ўйинида иштирок этди.

Андерсон 2024 йил бошида "Ноттингем Форест"га ўтди. У "Ньюкасл" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Киритилди: 13:28, 17.10.2025.
Ўқилди: 1265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик