Кириш Регистрация

Исломбек Исмоилов U-17 Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжуманида қатнашди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда 3 ноябрдан 27 ноябрга қадар давом этадиган Жаҳон чемпионатига тайёр. Жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов ушбу турнир олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Осиё кубогидан кейин тайёргарлик учун олдимизда кам вақт бор эди. Шунга қарамасдан тайёргарлик аъло даражада ўтди. Жаҳон чемпионатига оптимал ҳолатда етиб борамиз.

— Ҳужумчилар ҳақида:
Нурбек жамоа учун жуда катта фойда келтирган футболчи. Ҳозирча бир нечта ҳужумчиларга имконият берилди, бироқ улар терма жамоа даражасида ўйин кўрсата олишмади. Бизнинг асосий мақсадимиз — гуруҳ босқичидан чиқиш. Умид қиламизки, Нурбек гуруҳ босқичидан кейинги учрашувларда бизга ёрдам беради.

— Жамоа олдига қўйилган вазифа:
Биз жамоа сифатида ўз олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Ишонамизки, футболчилар яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижаларга эришишади.

— Карточкалар ва четлатишлар ҳақида:
Осиё Кубогидан сўнг барча жиҳатларни, жумладан, карточкалар масаласини ҳам таҳлил қилдик. Бу ёш ўтиш даври ҳисобланади, футболчилар ҳали ёш. Бироқ биз уларни доимо огоҳлантириб, тушунтириб келяпмиз. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатида бундай хатолар такрорланмайди.

— Пенальтилар серияси ҳақида:
Машғулотда пенальти тепиш билан ўйиндаги ҳолат бутунлай бошқача. Шу боис биз ҳозир бу борада илмий ёндашув асосида ишлаяпмиз, рақибларни ҳам таҳлил қилиб чиқяпмиз.

— Ўртоқлик учрашувлари ҳақида:
Ушбу ўйинларда асосан тактика устида ишладик. Биринчи ўйинда майдон марказидаги комбинацияларни синовдан ўтказдик, иккинчи ўйинда эса одатий 4-3-3 схемасини яна бир бор текшириб олдик. Бу учрашувлар жамоанинг фойдасига хизмат қилди. Олдимизда Жаҳон чемпионати тургани учун барча эътиборни тайёргарликка қаратганмиз.
Терма жамоа сафида ҳар бир учрашув Ватан шаънини ҳимоя қилиш демакдир. Шу сабабли футболчилардан ҳар доим максимал даражада ўйин кўрсатишларини талаб қиламиз. Ўртоқлик учрашувларида ҳам ижобий натижа қайд этишга интиламиз.

— Жисмоний ҳолат ҳақида:
Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати доимий равишда назоратда. Осиё Кубогида кўплаб жамоаларда ўйинлар давомида чарчоқ сезилган бўлса, бизда аксинча — ўйиндан-ўйинга жисмоний тайёргарлигимиз яхшиланиб борди. Умид қиламанки, Жаҳон чемпионатида ҳам шу ҳолатни сақлаб, ижобий натижаларга эришамиз.

Киритилди: 18:02, 17.10.2025.
Ўқилди: 1555 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.