Кириш Регистрация

"Кристал Пэлас" Гехини қишдаёқ сотиб юборишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Кристал Пэлас" ёзги трансфер ойнасида Марк Гехини "Ливерпуль"га қўйиб юбормади. Дастлаб, Лондон клуби ҳимоячини шартноманинг сўнгги мавсумида ўз сафида сақлаб қолишни режалаштирган эди. Энди "бургутлар"нинг режаси ўзгарди. Улар Гехини қишки трансфер ойнасида сотиб, унинг трансферидан даромад олишни ва таркибни кучайтириш учун маблағ сарфлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда i Paper нашри хабар бермоқда.

"Кристал Пэлас"нинг позициясини ўзгартириши "Ливерпуль" учун зарба бўлди. Мерсисайдликлар Гехи билан эркин агент сифатида шартнома имзолашни режалаштирган эди. Қишда эса 25 ёшли ҳимоячи учун курашда "Барселона", "Реал" ва "Бавария" клубларининг имкониятлари юқори бўлади.

Киритилди: 16:48, 18.10.2025.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.