Анге Постекоглу "Ноттингем" билан 8 ўйинда бирор марта ғалаба қозона олмади.
"Ноттингем Форест" АПЛ 8-турида ўз майдонида "Челси"га ютқазиб қўйди (0:3).
Анге Постекоглу клуб тарихида саккизта ўйинда ғалаба қозона олмаган биринчи мураббийга айланди. Мутахассис ҳисобида 2 дуранг ва 6 мағлубият бор.
Постекоглу "Ноттингем"ни сентябрь ойида Нуну Эшпириту Санту ўрнига қабул қилиб олганди.
Айни пайтда жамоа 8 ўйинда 5 очко тўплаган ҳолда АПЛ жадвалида 17-ўринда бормоқда.
"Ноттингем" мавсумни 23 октябрь куни Европа Лигасида "Порту"га қарши ўйин билан давом эттиради.













