Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Кьеза голларда иштирок этишда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Федерико Кьеза кетма-кет учинчи ўйинда сермаҳсул ҳаракат қилди.

"Ливерпуль" вингери АПЛнинг 8-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиннинг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва 78-дақиқада Коди Гакпога ассистентлик қилди - 1:1. Кейинроқ Магуайр киритган гол эвазига "қизил иблислар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

27 сентябрь куни италиялик футболчи захирадан майдонга тушганидан сўнг "Кристал Пэлас" дарвозасини ишғол қилганди, 23 сентябрь куни эса "Саутгемптон"га қарши Лига кубоги ўйинида иккита голли узатмани амалга оширганди.

Кьеза жорий мавсумда еттинчи ўйинини ўтказди. Унинг ҳисобида иккита гол ва учта голли узатма бор. Ўтган мавсум давомида у атиги икки марта гол уришга муваффақ бўлди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:39, 19.10.2025.
Ўқилди: 1017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик